ўзбекча

NBS2GO ning o’zbek tilida



Инжилни ўрганиш гуруҳини қандай ташкил этиш керак

Биз ишонамизки, Худо бизнинг ким эканлигимиз, қаерда яшашимиз, ишлашимиз ёки мулоқот қилишимиздан абадият учун таъсир қилишда фойдаланишни истайди. Ишни қуйидаги учта одим билан бошлаш керак:

1. ИБОДАТ ҚИЛИШ

… барчаси ибодат ҳамда муносабатлар ўрнатишдан бошланади.

ИБОДАТ
● Сизга Инжилни ўрганиш гуруҳини ташкил этишда ёрдам берадиган дўстингиз учун ибодат қилинг.
● Биргаликда мунтазам ибодат қилинглар. Худодан Унинг режасини билдиришини ва йўл кўрсатишини сўранглар.
● Юрган йўлингизда ибодат қилинглар. Яратгандан марҳаматини ва ҳимоясини сўранглар.
● Инсонлар исмларини айтиб улар учун ибодат қилинглар. Худодан инсонларни учратиш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш ва хизмат қилиш имкониятларини беришини сўранг. Меҳрибонлик ва ғамхўрлик қилиш қалбларни очади ҳамда муносабатларни ўрнатади.
● Уларда Инжилни ўрганишга қизиқиш уйғонишини сўраб улар учун ибодат қилинг.

МУНОСАБАТЛАР
● Атрофингизда яшайдиган, ишлайдиган ҳамда мулоқот қиладиган инсонлар билан учрашинг. Улар билан дўстона муносабатда бўлинг ва уларни руҳлантиринг.
● Уларни суҳбат тортинг – мазмунли саволлар беринг ва уларни яхшилаб тингланг.
● Вақтни биргаликда, чой, қаҳва ёки таомланиш устида ўтказинг.
● Инсонларга меҳр-муҳаббат кўрсатиш, уларга нимадир бериш ҳамда уларга хизмат
қилиш имкониятларини қидиринг.

2. РИШТАЛАРНИ БОҒЛАШ

… қизиқиши бор инсонларни топинг.

БИРГА ЙИҒИЛИШ ТАДБИРИНИ РЕЖАЛАШТИРИНГ
● Сана, вақт ва жойни танланг.
● Ўзингиз йиғилишга келишини истаган инсонларнинг рўйхатини тузинг.
● Ибодат қилинг ва уларни таклиф этинг.
● Истасангиз, енгил емаклар ва ичимликларни ҳозирланг.
● Суҳбат учун саволлар рўйхатини тузинг ёки йиғилиш тадбирида “ўзаро танишув”
тадбирини режалаштиринг.

ЙИҒИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ОИД ЙЎРИҚЛАР
● Лозим бўлса, қаҳва, чой ва/ёки енгил емаклар ҳозирланг.
● Меҳмонларни кутиб олинг, ўзингизни таништиринг ва бир-бирингиз билан
танишинг (саволлар ёки тадбир орқали) ва уларга бир-бирлари билан мулоқот қилиб, ўзаро яқин бўлиб олишларига вақт беринг.
● Йиғилиш якунланиши арафасида, қуйидагича қабилида бирор гап айтинг: “Мана, биз вақтимизни биргаликда жуда мароқли ўтказдик. Мен шуни истардимки, бир гуруҳ бўлиб Инжилни биргаликда ўрганишимиз, унинг мазмун-моҳиятини ҳамда унинг ҳар биримизга шахсан қандай дахлдор эканлигини англашимиз учун хавфсиз бир муҳитни ва бир-бирига ғамхўр инсонлардан иборат жамоатни ташкил этсак. Шу таклифимга нима дейсизлар, шуни билишни истар эдим”.

3. ЙЎНАЛТИРИНГ

… энди ишга киришинг.

● Ушбу Инжилни ўрганиш бўйича йўриқномани юклаб олиб, уни ҳар бир одам учун биттадан чоп этинг.
● Ушбу ўрганиш йўриқномаси бўйича тавсия этилган Муқаддас китоблардан иборат тўртта тўпламдан бирини танланг.
● Иштирокчилар ҳар куни бериладиган саволларга жавобларини ёзиб олишлари учун бир дафтар тутишлари лозим бўлади.

Таржима бўйича ёрдам олиш учун бизга contact@nbs2go.com манзилига мурожаат қилинг.

O’zbek tilidagi tadqiqotlar

NUR (Uzbek – Light)

NUR: Денгиз тошбақаси учун ҳаёт океандадир. Ҳар қандай сунъий нур сабабли ўз яшаш муҳитидан чалғисалар, бу улар учун ўлим билан якун топади. Ийсо айтди: “Мен оламнинг нуриман…ҳаётга элтувчи нурман” Юҳанно 8:11. Ийсонинг ҳаёти, алоқалари, мўъжизалари ҳамда хабарлари атрофида қурилган тўртта дарсни чуқур ўрганинг.

Study Guide: View | Download
Leader Guide: View | Download
Duration: 8 week